Эрдўғон БМТ Бош Ассамблеясида Туркиядаги ҳарбий исён ҳақида сўзлашга тайёр

© AFP 2023 / Adem AltanТуркия президенти Тоййиб Эрдўғон
Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президентининг сўзларига кўра, расмий Анқара барча мавжуд майдонларда "Туркия ва бошқа мамлакатлар учун хавфли бўлган Гюлен ва унинг жиноий уюшмаси ҳақида ўз дўстларини огоҳлантириш"га тайёр.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши давомида дунё ҳамжамиятини ўз мамлакатида содир этилган давлат тўнтаришига уриниш ҳақида хабардор қилиш нияти ҳақида эълон қилди. РИА Новости ахборот агентлиги хабари асосида.

"БМТ Бош Ассамблеяси иштирокчиларига қиладиган мурожаатим 15 июл куни Туркияда амалга оширилган ҳарбий исён ҳақида, шунингдек, 241 инсоннинг умрига зомин бўлган Фатхулла Гюленнинг террорчилик оқими ҳақида дунё ҳамжамиятини хабардор этиш учун яхши имконият, деб биламан", — дея таъкидлади Эрдўғон журналистларга АҚШга учиб кетиш олдидан.

Туркия президенти "расмий Анқара барча мавжуд майдонларда Туркия ва бошқа мамлакатлар учун хавфли бўлган Гюлен ва унинг жиноий уюшмаси ҳақида ўз дўстларини огоҳлантириш"да давом этажагини қўшимча қилди.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда исёнчилар гуруҳи ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринди. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истамбул шаҳарларида рўй берди. Оқибатда 240 нафардан ортиқ Туркия фуқаролари ҳалок бўлди, 2 мингдан зиёд киши жароҳатланди, исён бостирилди.

Туркия ҳукумати тўнтаришни амалга оширганликда Фатхулла Гюленни айблаб АҚШдан унинг экстрадациясини  талаб қила бошлади. Гюленнинг ўзи исённи қоралаб чиққан ва унга алоқадорлигини инкор этган.

Янгиликлар лентаси
0