Элчи: АҚШ Ўзбекистон билан ҳамкорликни қатъий давом эттиради

Oбуна бўлиш
Спратлен томонлар ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири иқтисодий ва савдо-инвестиция соҳаси эканлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратленнинг сўзларига кўра, Америка Ўзбекистон ҳукумати билан ишлар экан, ўзаро ҳамкорликнинг эртанги кун талабларини ҳисобга оладиган янги соҳаларини изламоқда, деб ёзади РИА Новости.

"Тўлиқ салоҳиятли ҳамкорликка эришиш учун мамлакатларимиз учун муҳим бўлган масалалар бўйича очиқ, ошкора ва конструктив мулоқотни давом эттириш талаб қилинади", — деди Спратлен.

Унинг фикрича, икки мамлакат президентлари — Дональд Трамп ва Шавкат Мирзиёевларнинг АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларига йўллаган мактублари ҳар икки томоннинг келгусидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагида эканликларини билдиради.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва АҚШ президентлари бир-бирларини табриклашди

Дипломат март ойида яна бир сана — икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорлик ҳақидаги декларация имзоланганлигининг 15 йиллиги нишонланишини билдирди.

"Ушбу келишувнинг самараси ва бизнинг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга бўлган умумий муштараклигимизни АҚШ юқори мартабали расмий шахсларининг яқиндаги ташрифлари, янги лойиҳаларнинг бошланиши ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги очиқ мулоқот мисолида кўриш мумкин", — деди элчи.

2015 йил ноябрида Самарқандда асос солинган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг минтақавий формати икки мамлакат муносабатларидаги ўзига хос янги босқич бўлди, деб ҳисоблайди дипломат.

Спратлен томонлар ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири иқтисодий ва савдо-инвестиция соҳаси эканлигини маълум қилди.

"Биз Ўзбекистоннинг улкан иқтисодий ўсиш салоҳиятини амалга ошириш учун бу мамлакат билан ҳамкорлик қилишда қатъий давом этамиз", — деди Спратлен.

Янгиликлар лентаси
0