Шавкат Мирзиёев МДҲдаги энг йирик лойиҳалардан бири билан танишди

© ИА "Жахон"Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси газ-кимё саноати йўналишида дунёнинг илғор технологик ечимларини ўзида акс эттирган

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида "Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқаришни ташкил этиш" ва "Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш"лойиҳалари билан танишди, деб хабар бермоқда uz24.uz.

"Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси газ-кимё саноати йўналишида дунёнинг илғор технологик ечимларини ўзида акс эттирган. Ушбу лойиҳа МДҲ доирасидаги энг йирик мега-лойиҳалардан биридир.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қашқадарёга ташриф буюрди

Лойиҳа доирасида йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газни қайта ишлаш орқали 1,5 миллион тонна юқори сифатли "Евро-5" талабларига жавоб берадиган синтетик ёқилғи ишлаб чиқарилади. Шундан 743 минг тоннаси дизель ёқилғиси, 311 минг тоннаси авиакеросин, 431 минг тоннаси нафта ва 21 минг тоннаси суюлтирилган газни ташкил этади.

Янги завод ишга туширилиши натижасида иқтисодиётнинг реал тармоқларини ривожлантириш, мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини янада ошириш, шунингдек, нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг асосий қисмини қаноатлантириш ва нефть импорти ҳажмини камайтириш орқали хорижий валюта сарфини тежашга эришилади.

Қурилиш-монтаж ишлари 2020 йилнинг иккинчи ярмида ниҳоясига етказилиши, заводда қўшимча 682 янги иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Давлат раҳбарининг кўрсатмалари асосида "Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш" лойиҳаси концепцияси қайтадан кўриб чиқилиб, ишлаб чиқариш жараёнига синтетик нафта хомашёсини жалб қилиш масаласи ўрганилди.

Лойиҳа ишга тушгач, заводнинг полимер ишлаб чиқариш қуввати мавжуд 125 минг тоннадан 450 минг тоннагача, яъни 3,6 баробарга оширилиши таъминланади. Натижада нефть-кимё йўналишини ривожлантиришга кенг йўл очилади.

Сув иншооти - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарё қишлоқ хўжалигининг "юраги"ни тиклашга 130 млн доллар сарфланади

Биринчи босқичда юқори қийматли хомашё синтетик нафтани қайта ишлаб, янги турдаги полиэтилен ва полипропилен билан биргаликда пиролиз дистилятини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Пиролиз дистилятидан янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконияти ҳудудда технологик кластерни барпо этишга замин яратади, истиқболда кимё, автомобилсозлик, фармацевтика, қурилиш ва тўқимачилик соҳалари янада ривожланишида муҳим омил бўлади.

Лойиҳа заводнинг мавжуд майдонида амалга оширилиб, қурилиш ишлари комплекснинг ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этмаган ҳолда олиб борилади.
Қурилиш-монтаж ишлари 2020 йилнинг тўртинчи чорагида якунланади ва лойиҳа доирасида 250 янги иш ўрни яратилади.

Шавкат Мирзиёев мамлакат иқтисодий ривожида муҳим ўрин тутадиган ушбу лойиҳаларни молиялаштириш, ускуналарни ўз вақтида келтириш, қурилиш ишларининг "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш, корхоналарни белгиланган муддатларда ишга тушириб, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0