ЎзЛиДеП аёлларга ўз "бизнесини" йўлга қўйишда ёрдам беришни бошлади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЎзбекистонда сайловлардан кейинги вазият
Ўзбекистонда сайловлардан кейинги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЎзЛиДеП фаоллари ташаббуси билан Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги "Холмўминов Зоҳид" фермер хўжалиги раҳбари Шарофат Нориеванинг хонадонида касб-ҳунар коллежларини битираётган қизлар, уй бекалари учун кўргазмали ўқув-семинар ўтказилди

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида тадбиркорлик соҳасига алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Келишув - Sputnik Ўзбекистон
Кичик тадбиркорларга банкдан кредит олиш осонлашди
Мирзиёев бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш — давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланишини алоҳида таъкидлаган эди.

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар ҳам фаол иштирок этмоқда, деб ёзган "Жаҳон" АА.

Нашр хабарига кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши аъзолари Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қишлоқ хотин-қизларини оилавий тадбиркорликка жалб этиш, томорқа хўжалигидан унумли фойдаланишга қаратилган тадбирда иштирок этган.

Партия фаоллари ташаббуси билан тумандаги "Холмўминов Зоҳид" фермер хўжалиги раҳбари Шарофат Нориеванинг хонадонида ўтказилган кўргазмали ўқув-семинарда касб-ҳунар коллежларини битираётган қизлар, уй бекалари иштирок этди.

Партия томонидан 2016 йилда ўтказилган "Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг мамлакат босқичида иккинчи ўринни эгаллаган Шарофат Нориева семинар иштирокчиларини ўзининг фермерлик фаолияти билан таништирган.

"Шарофат опа раҳбарлик қилаётган кўп тармоқли фермер хўжалигида ғалла, исмалоқ, гул, арча кўчати, терак парваришланмоқда. Германия ва Полшадан келтирилган 20 бош зотдор қорамол боқилмоқда. 8 киши меҳнат қилаётган хўжаликнинг соф даромади ўтган йили 165 миллион сўмни ташкил этди", — дейилади хабарда.

"Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдан кўзланган асосий мақсад халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш эканини кўплаб тадбиркорларнинг ҳаёти кўрсатиб турибди, — дейди фермер. — Ана шу имкониятдан фойдаланиб, бу йил қорамоллар сонини 50 бошга етказиб, кунига бир тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга цех қуришни ният қилганмиз. 80 сотихлик иссиқхонамизни ҳам кенгайтирамиз. Бу ишларни амалга ошириш учун маблағимиз етарли, камига банк кредитидан фойдаланамиз".

Товуқлар - Sputnik Ўзбекистон
Иштихон тумани аҳолиси ёппасига товуқ боқишни бошлади
Семинар иштирокчилари тадбиркорнинг иссиқхонада гул етиштириш тажрибаси билан танишган.

"Маҳаллий ҳокимликлар, хотин-қизлар қўмиталари ва банклар билан ҳамкорликда ушбу ўқув-семинарни ўтказишдан мақсад қишлоқ хотин-қизларига ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишида кўмаклашиш. Қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли билан мулоқот ўтказиш жараёнида тадбиркорликка қизиққан, ўз имкониятини синаб кўрмоқчи бўлган хотин-қизларни ўқув-семинарга таклиф этмоқдамиз. Уларнинг ўзига бўлган ишончини оширишга қаратилган ўқув жараёнида фаол ва ишбилармон аёллар тадбиркорликка йўналтирилмоқда", — деб таъкидлаган партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари М.Акромова.

Янгиликлар лентаси
0