Ўзбекистон элчихонаси Саратовдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар шахсини аниқламоқда

© SputnikЎзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Саратов вилоятининг Петровск туманидаги Тарумовка қишлоғида юз берган енгил машиналар тўқнашуви оқибатида олти киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилганди

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхонаси консуллик бўлими Саратов вилоятида рўй берган ЙТҲ оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади, айни пайтда уларнинг шахси аниқланмоқда, деб хабар берди РИА Новости Москвадаги элчихона вакилига таяниб.

ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Яна ўша қишлоқда фожиа: Саратовдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Илгарироқ Саратов вилоятининг Петровск туманидаги Тарумовка қишлоғида юз берган енгил машиналар тўқнашуви оқибатида олти киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.

Вилоят прокуратурасининг маълумотига кўра, ЙТҲ натижасида тўрт нафар Ўзбекистонфуқароси ва бир нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган. Қурбон бўлган олтинчи шахс эса Петровск шаҳрида яшаган. Полиция ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.

"Консуллик бўлимимиз ҳозирда ушбу масала бўйича иш олиб бормоқда. Ҳалок бўлганларнинг шахси ФВВ, маҳаллий ўзбеклар ёрдамида аниқланмоқда. Консуллик бўлими ушбу ҳодиса юзасидан барча Россия тузилмалари билан алоқада", — деган агентлик суҳбатдоши.

Янгиликлар лентаси
0