Яна ўша қишлоқда фожиа: Саратовдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

© Sputnik / Илья ПиталевДТП
ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автоҳалокат бундан икки ҳафта илгари ўзбекистонликлар ЙТҲ сабабли ҳалок бўлган Тарумовка қишлоғида юз берди

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Саратов вилоятида ҳалок бўлган беш нафар шахс Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир, деб хабар берди РИА Новости вилоят прокуратурасига асосланиб.

Бугун Саратов вилоят ИИБ эрталаб Петровск туманидаги Тарумовка қишлоғида Kia Rio автомобили Nissan Almera автомобили билан тўқнашиб кетганлигини маълум қилганди. Оқибатда ҳар икки ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлган.

Автоцистерна - Sputnik Ўзбекистон
Рязандаги ЙТҲ оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди

"Nissan Almeraни саратовлик фуқаро бошқарган, Kia Rio ҳайдовчиси тожикистонлик бўлган, йўловчилар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлиб, улар орасида икки нафар аёл бўлган", — деди агентлик суҳбатдоши.

Суҳбатдошнинг айтишича, йўловчилар Қозоғистонга бориб қайтишаётган бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича полиция текширув ўтказмоқда.

Шу йилнинг 15 январь куни худди шу қишлоқ яқинида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0