Рязандаги ЙТҲ оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди

© Sputnik / СтрингерАвтоцистерна
Автоцистерна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рязан вилоятининг "Каспий" трассасида бензин ташувчи автомашина ва ичида беш нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган енгил автомобилнинг тўқнашуви юз берди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Рязан вилоятининг "Каспий" трассасида бензин ташувчи машина ва енгил автомобил тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълум қилмоқда.

"Фолксваген" русумли енгил автомобил бошқарув йўқотилиши сабабли тўғри бензин ташувчи машинага урилган ва салондаги барча кишилар воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган.

Машинада беш нафар ўзбекистонлик бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси жабрланмаган. Тўқнашув оқибатида бензин ёниши юз бермаган.

Янгиликлар лентаси
0