Саратовдаги ЙТҲда ҳалок бўлган икки ўзбекистонликнинг шахси аниқланди

© Vk.comСаратовдаги ЙТҲ
Саратовдаги ЙТҲ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Консуллик бўлими марҳумларнинг қариндошлари билан боғланди

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими Саратов вилоятида ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган икки фуқаронинг шахсини аниқлади, деб хабар берди РИА Новости элчихона вакилига асосланиб.

"Афсуски, ЙТҲда Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси ҳалок бўлган. Улардан икки нафарининг шахси аниқланди, консуллик бўлими марҳумларнинг қариндошлари билан боғланди", — деб маълум қилган элчихонадагилар.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчихонаси Саратовдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар шахсини аниқламоқда

Яна икки нафар марҳумнинг шахси аниқланмоқда.

"Биз Саратов вилояти ИИББ билан узвий алоқадамиз. Бизга маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган", — деган агентлик суҳбатдоши.

Илгарироқ Саратов вилоятининг Петровск туманидаги Тарумовка қишлоғида юз берган енгил машиналар тўқнашуви оқибатида олти киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.

Вилоят прокуратурасининг маълумотига кўра, ЙТҲ натижасида тўрт нафар Ўзбекистонфуқароси ва бир нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган. Қурбон бўлган олтинчи шахс эса Петровск шаҳрида яшаган. Полиция ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0