ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистонда дорихоналар ва уларнинг ходимлари "қора рўйхати" шакллантирилади. Ушбу меъёр Ўзбекистон президентининг қарорида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда Подробно.уз.
Қарорга кўра, лицензияловчи орган қонун ҳужжатларини бузиши, шу жумладан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихона муассасаларининг манзиллар реестри ва ходимлар реестрини шакллантирилади.
Манзиллар реестри ва ходимлар реестрига киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан 3 йил ўтганидан сўнг чиқариб ташланади.
Дори воситалари сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг маълумот беришича, дори воситаларини сотишда 13 фоизгача ва чакана сотишда 20 фоизгача устама нарх қўйиш қатъий равишда белгилаб қўйилган.
Дорихоналарда 340 та дори-дармон воситалари чекланган нархда белгилаб қўйилган. Шулардан 160 таси маҳаллий ишлаб чиқарилган дорилардир.