ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йил бошидан буён Тиббиёт соҳасини жиддий танқид остига олган эди. Соҳадаги мавжуд муаммолар қаторида аҳолига дорилар еткизиб бериш, яъни дорихоналар фаолияти ҳам жиддий танқид қилинган эди.
Ундан ташқари 2016 йилнинг 31 октябрь куни "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори ҳам қабул қилиниб янги йилнинг 1 январидан кучга кирган эди.
Тиббиёт ва дорихоналар соҳасида ислоҳотлар бошланганидан бир ярим ой ўтиб, Ўзбекистон Нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган "Пресс клуб"да соҳа раҳбариятининг журналистлар билан учрашуви бўлиб, ўтди деб ёзади qalampir.uz нашри.
"Дори воситаларини сотишда 13 фоизгача ва чакана сотишда 20 фоизгача устама нарх қўйиш қатъий равишда белгилаб қўйилди. Дорихоналарда 340 та дори-дармон воситалари чекланган нархда белгилаб қўйилган. Шулардан 160 таси махаллий ишлаб чиқарилган дорилар", — деди мажлисда сўзга чиққан Дори воситалари сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Ҳабибулла Жалилов.
Жалилов айтишига қараганда, дунё бўйича ҳар йили дори-дармон воситаларининг нархи инфлация
Харидорлар, кўрсатилган қоидаларга амал қилмай, қиммат нархда сотилаётганининг гувоҳи бўлишса, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Солиқ инспекциясига мурожаат қилишлари мумкин.
Учрашувда, шунингдек соғлиқни сақлаш вазири, бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ҳам фикр билдирди.
"Илгари бирор дорихонада ноқонуний фаолият кузатилса, ёпиларди ва яна мазкур жойни ўзида бошқа дорихона очишга рухсат бор эди. Эндиликда бунга чек қўйилди ва қонун бузилиши ҳолати аниқланса, айнан шу жойда 3 йилгача дорихона очилишига йўл қўйилмайди", — деди вазир.
Шунингдек Адҳам Икромов дорихоналарда сотилаётган дори-дармонларнинг ўтган йилги билан нархлари ҳақидаги солиштирма маълумотлар эълонлар тахтачасида бўлишикераклигини ҳам айтиб ўтди. Вазир сўзларига қараганда, бугунги кунда эълонлар тахтачасида 116 та дориларнинг солиштирма нархлари бўлиши керак. Бир ҳафтадан кейин (вазирлик ўтказаётган тендер тугаганидан кейин) эса яна 227 та дори воситалари номи пайдо бўлиши керак.