Зафаробод туманида кам таъминланган оилаларга 20 донадан жўжа берилди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишЖўжа
Жўжа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туман ҳокимлигининг фикрича, бу аҳолининг паррандачиликка бўлган қизиқишини оширади

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида кам таъминланган оилаларга 20 донадан жўжа тарқатилди.

Туман ҳокимлигининг фикрича, бу аҳолининг паррандачиликка бўлган қизиқишини оширади.

Товуқлар - Sputnik Ўзбекистон
Иштихон тумани аҳолиси ёппасига товуқ боқишни бошлади

Туман ҳокимлиги вакили Қодир Ризаевнинг айтишига кўра, туманда 257 нафар кам таъминланган оила бўлиб, ҳар бир оилага 20 донадан жўжа берилди, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи вақтида аҳоли даромадини ошириш, хусусий тадбиркорлик ва паррандачиликни ривожлантириш ҳақида гапириб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0