Uzcard овердрафт хизмати жорий қилмоқчи

© uzcard.uzПластиковые карты Uzcard
Пластиковые карты Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Овердрафт – чўнтакда боридан кўпроқ харажат қилиш имконияти. Яъни ҳисоб рақамида пул тугаганда, банк томонидан автоматик равишда қарз берилади. Қарз миқдори ва бе-фоиз қайтариш муддати банк томонидан белгиланади.

ТОШКЕНТ, 16 фев – Sputnik. UZCARD яқинда овердрафт хизматига эга бўлади, деб хабар қилмоқда ut.uz нашри, ЯУПМ хабарига асосан.

Ягона умумреспублика процессинг маркази пластик карточкаларга “овердрафт” хизмати киритиш устида фаол ишламоқда. Овердрафт хизмати киритилганда, банк мижозга ҳисоб рақамида бор маблағдан кўпроқ харажат қилиб, кейинроқ уни қоплаш имконини беради, — дейилган хабарда.  

Ривожланган мамлакатларда пластик карточкаларнинг аксарияти аллақачон кредит карточкаларга айланган. Баъзи ҳолларда бу жуда қулай,  масалан,

VISA карталари - Sputnik Ўзбекистон
Пластик карта ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар узайтирилди
ойлик тугаб қолганда бировдан қарз сўраб юрмайсизда, банкдан оласиз. Ўзбекистон Тижорат банклари ҳам бугунги кунда бу борада турли банк хизматлари ишлаб чиқиб уни тадбиқ қилишга ҳаракат  қилмоқда.

Бўлиб ўтган матбуот анжуманида, шунингдек 2016 йилда Ўзбекистонда пластик карточкалар обороти 81%га ошгани ва карточкалар ёрдамида амалга оширилган операциялар тури ҳам ошгани хабар берилган.

Ўтган йили Ўзбекистонда айниқса электрон коммерция – яъни интернет орқали товар ва хизматлар сотиб олиш ўсгани хабар қилинган. 2016 йилда электрон коммерция обороти 2015 йилга қараганда 90 % га ошди. Аҳоли 155,3 млн.  электрон операциялар амалга оширди.

Янгиликлар лентаси
0