Пластик карта ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлар узайтирилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишVISA карталари
VISA карталари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг 1 январь кунига қадар банк микропроцессорли пластик карталари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга божхона имтиёзлари узайтирилди

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда банк пластик карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Қарор матни lex.uz порталида келтирилган.

Қарорга кўра, 2020 йилнинг 1 январь кунига қадар банк микропроцессорли пластик карталари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга божхона имтиёзлари узайтирилди.

Нақд ва пластик карта орқали ҳисоб-китоблар ўртасидаги фарқлар бартараф этилади

Улар хомашё импорти, сарф ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва уларни ишлаб чиқаришга керак бўладиган лицензияларни олиш чоғида божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 январь кунига қадар чакана тўлов тизимлари процессинг марказлари дастурий таъминот, банкомат ва бошқа ускуналарнинг импортида божхона тўловларидан озод этилади (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимлар бундан мустасно).

Қарорга кўра, банк секторига истеъмолчилар учун мўлжалланган товарлар (иш, хизмат)ни харид қилиш учун пластик карталардан фойдаланиш асосида турли кредит маҳсулотларини жорий этиш, пластик карточкалар фойдаланувчиларини рағбатлантиришга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда татбиқ этиш амалиётини кенгайтириш топширилди.

Янгиликлар лентаси
0