ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Туркия президенти Маккага кичик Ҳаж сафарини амалга оширди, деб хабар қилди РИА Новости ахборот агентлиги.
9 Феврал 2017, 18:37
Эрдўғон Қатардаги расмий сафари ниҳоясига етиши билан Саудия Арабистонининг Мадина шаҳига учиб келди, дейилади хабарда.
Туркия президенти ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация тунги соатларда дунёдаги энг катта масжид ҳисобланган Ал-Ҳарам масжидини зиёрат қилиб, муқаддас Кабатуллоҳни айланишган ва сўнгра Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилишган.
Туркия президенти умра ибодатини рафиқаси Эмине, Туркия Ҳарбий Кучлари Бош штаби раҳбари Хулуси Акар, иқтисодиёт вазири Ниҳот Зайбекчи, ТИВ раҳбари Мавлют Човушоғлу, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Олбайроқ ва Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳоқон Фиданлар ҳамроҳлигида амалга оширган.