Бу йилги Умра зиёратига 5350 киши боради

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабарига кўра, бу йилги Ҳаж ва Умра зиёратлари ташкил қилишда, авваломбор, олдин зиёратда бўлмаган мусулмонлар аризалари ижобатга олинади.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ушбу йилги кичик Ҳаж зиёратига Ўзбекистондан 5350 зиёртачи ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.

“Умра-2017” мавсумида 5350 нафар ватандошларимиз мусулмон зиёратгоҳларига ташриф буюриши режалаштирилган. Зиёратчиларнинг ҳар бир гуруҳи Саудия Арабистонида 10 кун бўлади”, — дейилган расмий хабарда.

Баҳорги кичик Ҳаж ёки умра 20 февралдан 1 апрелгача давом этади. Ёзги, Зул-ҳижжа ойида бўлиб ўтадиган Ҳаж зиёратида 650 киши иштирок этиши  режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Ўзбекистон учун Ҳаж ва Умра зиёратлари ташкил қилиш мақсадида ажратилган 11,2 минг кишилик квотадан тўлиқ фойдаланилган эди.

Янгиликлар лентаси
0