ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Cиноптиклар маълумотига кўра, 17 февралдан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради. Совуқ тушади. Мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчиликлар кузатилади.
Республиканинг тоғли туманларида сел келиш ва қор кўчиш хавфи бор.
Жойларда туман тушади.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 феврал куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.