Ҳокимдан ваъда: аҳолини ўйлантираётган муаммолар албатта ўз ечимини топади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЎзбекистон аҳолиси
Ўзбекистон аҳолиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари ва депутатлари Жиззах вилояти Ғаллаорол туманини ўн кун давомида ўргандилар. Сенаторлар туман, шаҳарча, қишлоқ, маҳалла ҳудудларидаги корхона, ташкилот, муассаса ҳамда 600 дан ортиқ хонадонда бўлиб, одамлар фикри ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганганлар

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ушбу ўрганиш натижалари халқ депутатлари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда фаоллари иштирокида муҳокама қилинди, деб ёзади "Жаҳон" АА

Ўзбекистон сенати биноси - Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис раҳбарлари муаммоларни ўрганиш учун жойларга чиқишади
Учрашувда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларга танқидий баҳо берилган. Хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш даражаси пастлиги, қатнаб ўқийдиган ўқувчиларга транспорт ажратилмаётгани, коммунал ва савдо хизмати, энергия таъминоти, йўлларнинг ҳолатини яхшилашдаги аҳвол жиддий танқид қилинган.

"Парламент аъзолари иштирокида ўтказилган ҳар бир учрашув ва мулоқот туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Ғаллаорол тумани ҳокими Абдурашид Йўлдошев. – Билдирилган барча масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Аҳолини ўйлантираётган муаммолар албатта ўз ечимини топади. Муаммоларнинг ҳал этилиши туман инфратузилмаси ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилади".

Учрашувда фуқаролар томонидан 800 га яқин масала ўртага ташланган. Жумладан, Сангзор дарёсидан шағал қазиб олиниши натижасида йигирмадан ортиқ қишлоқда экологик вазиятнинг бузилишини бартараф этиш юзасидан тегишли вазирликларга сўровномалар юборилиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0