Олий Мажлис раҳбарлари муаммоларни ўрганиш учун жойларга чиқишади

© Газета.uzЎзбекистон сенати биноси
Ўзбекистон сенати биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар мавжуд аҳволни шахсан ўрганиш асосида аҳолининг энг муҳим эҳтиёжларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишади

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб Қонунчилик палатаси Спикери — Нуриддинжон Мўйдинхонович Исмоилов ва Сенат Раиси — Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев ҳам жойларга чиқиб, мавжуд аҳволни шахсан ўрганиш асосида аҳолининг энг муҳим эҳтиёжларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида айтиб ўтди, деб хабар беради Подробно.UZ.

Ўзбекэнерго АЖ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиеёв "Ўзбекэнерго"даги "пул йиғувчи"лар ва кўмир тармоғи "ёнбошлаб ётгани"ни танқид қилди

Мамлакат президенти Ўзбекистон Республикаси президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, ҳар бир туман ва шаҳардаги Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлашни талаб қилди.

Давлат раҳбари шунингдек, бундан буён агар аризачи олган жавоб хатидаги ўз қонуний муаммоси ечимидан қаноат ҳосил қилмаса, бундай мурожаат назоратдан олинмаслигини маълум қилди.

"Ана шу ишларнинг бош мақсади — фуқароларнинг қонуний мурожаатларини қисқа муддатда синчиклаб кўриб чиқишни ва ҳал этишни таъминлашдир. Бу борада рақамлар ва силлиқ ҳисоботларнинг орқасидан қувиб, навбатдаги кампаниябозликни уюштириш керак эмас. Буни халқ ҳеч қачон кечирмайди!", дея таъкидлади президент.

Янгиликлар лентаси
0