Ўзбекистонлик 10 нафар талаба Россия университетида тажриба алмашмоқда

Oбуна бўлиш
Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари "Қишки мактаб - 2017" дастурида иштирок этадилар

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ)нинг 10 нафар талабаси Санкт-Петербург Давлат телекоммуникациялар университетига ўзаро ҳамкорлик доирасида тажриба алмашиш учун юборилди, деб хабар бермоқда университет расмий сайти.

Губернатор Александр Жилкин ва Баҳодир Аминов - Sputnik Ўзбекистон
Астраханда ўзбекистонлик талабалар сони ошмоқда

2016 йил 19-23 сентябрь кунлари М.А.Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург Давлат телекоммуникациялар университети (СПбГУТ) делегацияси "АКТ ҳафталиги"га ташриф буюрганди.

ТАТУ раҳбарияти ва делегация аъзоларининг учрашувида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва сифатли мутахассис кадрларни тайёрлашда қўшма дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича келишиб олинган эди.

Мазкур келишувга асосан, СПбГУТ ректори С.Бачевский ТАТУ талабаларининг "Қишки мактаб — 2017" дастурида иштирок этиши юзасидан таклиф берди.

Ушбу дастурда қатнашиш учун университетнинг 10 нафар талабаси ва "Телевизион технологиялар" факультети декани Ф.Нуралиев Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Улар 24 февралга қадар дастурда иштирок этадилар.

Янгиликлар лентаси
0