Астраханда ўзбекистонлик талабалар сони ошмоқда

Oбуна бўлиш
Ҳозирда Астрахан вилоятида 2600га яқин ўзбеклар истиқомат қилади

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Астраханда ўзбекистонлик талабалар сони ошмоқда, бу ҳақда Астрахан вилояти губернатори Александр Жилкинга "Ўзбекистон" ўзбек маданияти ҳудудий жамоат ташкилоти вакиллари маълум қилишди.

"Астраханда Ўзбекистондан келган талабалар сони ошиб бормоқда. Масалан, биргина тиббиёт академиясида 300дан ортиқ, Астрахан давлат университетида эса бундан сал камроқ талаба таҳсил олмоқда", — деди "Ўзбекистон" жамоат ташкилоти раиси Баҳодир Аминов.

Губернатор ташкилот вакилларининг келгуси режалари билан қизиқди.

"Ўзбекистон" ташкилоти вилоятда миллатлараро ва динлараро хотиржамликни сақлаш борасида фаол иш олиб борди, — деди губернатор Александр Жилкин. — Ташкилотнинг барча тадбирлардаги фаоллигини алоҳида қайд этмоқчиман".

Ҳозирда Астрахан вилоятида 2600га яқин ўзбеклар истиқомат қилади. "Ўзбекистон" жамияти вилоятда 1996 йилдан буён фаолият кўрсатади. Ташкилотнинг вазифаларидан бири ўзбек халқининг тили, маданияти, анъана ва урф-одатларини тиклаш ва сақлаб қолишдир. Жамият турли илмий-амалий анжуманлар ўтказади, ўзбек санъаткорларининг концертларини ташкил қилади, Наврўз байрами тантаналарини ўтказишда иштирок этади. Астраханда шунингдек "Ўзбегим" ижодий жамоаси фаолият юритади.

Янгиликлар лентаси
0