МХХ товламачи судьяни қўлга олди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишкишан
кишан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Сурхондарё вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси ходимлари ва прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда мансабини суиистеъмол қилиш ва пора олишда гумон қилинган Қумқўрғон туманлараро суди судьясини қўлга олиш бўйича операция ўтказдилар.

Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч тизими вакили хабар қилди.

Олинган маълумотларга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди судьяси Нурали Панжаев ишларни кўришда мансабини суиистеъмол қилган ва фуқаролардан уларнинг фойдасига қарор чиқаришини айтиб товламачилик орқали пул ва моддий бойликлар ундирган.

Пора олган шахс - Sputnik Ўзбекистон
20 минг доллар пора сўраган мансабдор қўлга олинди

"Хусусан, 2016 йил июнь ойи бошида Нурали Панжаев Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлнинг унга "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ туман бўлими томонидан етказилган зарарни ундириш бўйича даъвосини кўрган. Панжаев даъвони қаноатлантириш учун аёлга тегишли бўлган, Қумқўрғон тумани марказида жойлашган 45 сотих ер майдонининг 10 сотихини ўз номига ўтказиб беришини сўраган. Натижада 16 июнь куни Панжаев даъвони қаноатлантирган ва етказилган зарарни тўлаши учун "Қишлоқ қурилиш банк" 601 миллион сўмдан ортиқ миқдорда пул тўлаши лозимлиги тўғрисида ҳукм чиқарган", — деди МХХ ходими.

Бундан ташқари, Н.Панжаев бошқа "мижози"ининг никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъвоси бўйича унинг фойдасига ҳукм чиқариш учун 500 доллар сўраган. У шунингдек, "мижоз"га ўзи товламачилик йўли билан қўлга киритган 10 сотих ерни сотиб олишни таклиф қилган.

Оператив ходимлар Н.Панжаевни никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш учун 500 доллар ва пора сифатида олинган 10 сотих участкаси учун 80 млн сўм олаётганида қўлга олишди.

Н.Панжаевга нисбатан прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси ("Пора олиш") бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0