Ерик Утембаев: Қозоғистонда ўзбек машиналарига талаб юқори

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишRAVON
RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон томони 2017 йилда йиғиладиган барча автомобиллар сотилиб кетишига ишонмоқда

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Бу йил Қозоғистонда Ravon бренди остида бир неча минг дона ўзбек автомобили конвейерлардан чиқади, деб маълум қилди Қозоғистон дипломатик миссияси раҳбари Ерик Утембаев Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

"Ўзавтосаноат" компанияси Қозоғистондаги ҳамкори "Сариарка Автопром" корхонаси билан ҳамкорликда йирик узелли йиғиш услубида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Қозоғистонда Ravon автомобили йиғилиши ҳақидаги хабарга фикр билдирди

"Қозоғистон бозорида бу машиналарга бўлган талаб жуда юқори. Биз келишув, сертификатлаштириш жараёнларидан ўтдик, технологик база яратдик. Ҳар бир автомобиль талаб қилинган барча меъёрлар бўйича йиғилиши шарт. Феврал ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида мазкур лойиҳа бўйича сўнгги муҳокамалар ўтказилади", — деди дипломат.

Қозоғистон томони 2017 йилда йиғиладиган барча автомобиллар сотилиб кетишига ишонмоқда. Бундай ишончнинг сабабларидан бири эса уларнинг нисбатан арзонлигидир. Имзоланган келишув доирасида қиммат бўлмаган ўзбек автомобилларини йиғиш режалаштирилган.

RAVON моделлари ўртача 2,6-2,7 миллион тенге орасида бўлади. Ҳозирда мамлакатда энг арзон деб ҳисобланувчи "LADA Priora" 3,5 миллион тенге туради. Ишлаб чиқариладиган машиналарнинг сифати халқаро стандартлар даражасида бўлади. Келгусида майда узелли йиғишга ўтиш режалаштирилган.

RAVON бренди намойиши - Sputnik Ўзбекистон
Ravon R2 ва Ravon Matiz жаҳон рейтингидан жой олди

Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш билан Андижон вилоятида жойлашган GM Uzbekistan корхонаси шуғулланади. Бундан ташқари, завод ишлаб чиқариш қувватининг бир қисми Хоразм вилояти ва Тошкентда жойлашган. Корхонанинг лойиҳавий қуввати йилига 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришга етади.

Бугунги кунда GM Uzbekistan ўн русумда автомобиль ишлаб чиқаради: тўртта седан — Nexia, Cobalt, Gentra ва Malibu, иккита оз литражли — Matiz ва Spark, Captiva йўлтанламаси, Orlando минивэни, Damas микроавтобуси ва Labo микровэни. Республика ҳудудида енгил автомобиллар Chevrolet бренди билан танилган. GM Uzbekistan маҳсулоти четга Ravon савдо маркаси остида чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0