ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Қирғизистон республикаси Диний ишлар бўйича давлат комиссияси суд тартибида экстремистик ёхуд террорчи уюшмалар деб топилган гуруҳлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар қилди Спутник Қирғизистон.
Давлат комиссияси эса ҳужжат қабул қилинишини кутиб ўтирмади ва қуйидаги рўйхатни оммага эълон қилди, деб ёзган нашр:
"Ал-Қоида" — Бишкек Первомайск судининг 2006 йил 15 сентябрдаги қарори билан террорчилик ташкилоти деб топилган;
"Толибон" ҳаракати — Бишкек Первомайск судининг 2006 йил 15 сентябрдаги қарори билан террорчилик уюшмаси деб топилган;
"Шарқий Туркистон ислом ҳаракати" — Қирғизистон республикаси Олий судининг 2003 йил 20 август санасидаги қарори билан терорчилик уюшмаси деб тан олинган;
Шунингдек, "Ҳизбут ут-Таҳрир-ал-Исломий", "Жиҳод гуруҳи", "Ўзбекистон ислом ҳаракати", "Муна черкови", "Жайшул маҳди", "Жун-ал Ҳалифат", "Шарқий Туркистон озодлик ташкилоти", "Акромийлар", "Ислом давлати", "Жабҳат ан-Нусра", "Котибот ал-Имом ал-Бухорий", "Жаннат ошиқлари", "Жамоат ат-Тауҳид вал-Жиҳод" бўлинмаси Қирғизистон томонидан террорчилик уюшмалари рўйхатига киритилган.