Самарқандда 8 киши ўлимига сабаб бўлган фожиа тафсилотлари аниқланмоқда

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишЁнғин
Ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Воқеа рўй берганидан 1 ҳафта ўтиб ҳам тафсилотлар номаълум бўлиб қолмоқда

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги хонадонлардан бирида 6 февраль куни бахтсиз ҳодиса рўй бериши оқибатида 8 киши ҳалок бўлган.

"Кун.уз" сайтининг ушбу ҳодиса юзасидан сўровига Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибидаги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник И.Амониллаев расмий маълумот берди.

"2017 йилнинг 6 февраль куни Қўшработ тумани "Тоз" маҳалласида яшовчи фуқаро, 1963 йилда туғилган Нурниёзов Абдуалимнинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида уйнинг 30 кв.м майдондаги томи, шифти ва қисман уй жиҳозлари зарарланган", дейилган маълумотномада.

Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган уйнинг ёнғин етиб келмаган хонасидан 8 кишининг жасади топилган.

Айни вақтда содир бўлган ёнғин ва одамларнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун Суд-тиббий экспертиза бюросига ва Тошкент шаҳрида жойлашган Х.Сулаймонова номидаги Суд-тиббий экспертизасига ҳамда вилоят СЭС бошқармасига далилий ашёлар юборилган.

Ўт ўчирувчи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Тошкентда юз берган икки ёнғин сабабларини ўрганмоқда

"Экспертизаларнинг берилган хулосаларига кўра сабаблар аниқланади", дейилган маълумотномада.

Сайт ходими билан суҳбатлашган манбанинг айтишича, оила аъзолари ўлимига ёнғин тўғридан-тўғри сабаб эмас, жасадларда куйиш аломатлари йўқ.

"Марҳумлар бўғилиш ёки заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган бўлиши мумкин», деган у.

Воқеа рўй берганидан 1 ҳафта ўтиб ҳам тафсилотлар номаълум бўлиб қолмоқда.

Бундан олдинроқ турли манбалар ҳодисага газ баллони портлаши сабаб бўлгани, оила аъзолари газдан заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатганди, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0