Тошкент - Самарқанд йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми бир-икки ҳафтада очилади

Oбуна бўлиш
Ушбу йўлдан ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари миграция карталари тўлдириши керак бўлади холос. Паспортларга печат босилмайди ва ҳеч қандай тўлов олинмайди.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон феврал ойининг охиригача  М-39 йўлининг Қозоғистондан ўтган қисмини реконструкция қилишни якунлашга келишиб олишди, бу хақда Sputnik мухбирига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда Ўзбекистон ва Қозоғистон томонари йўлни очиш учун керакли тайёргарликни изчил равишда олиб борган. Хусусан, икки мамлакатнинг чегарадан ўтказиш постлари белгилаб олинган ва улар туну-кун ишлаш тартибига ўтказилган.

"Олдин постлар фақат кундузи ишлар эди, энди бўлса улардан иккитаси туну-кун ишлаш тартибига ўтказилган. Асосийси Ўзбекистон фуқароларига Қозоғистон чегарасидан ўтиш жараёни осонлаштирилди. Қозоғистон ҳудудуига киришда Ўзбекистон фуқаролари миграция карточкалари тўлдиради, чиқишда эса уни топширади. Паспортларга штамп қўйилмайди", — деди дипломат.

Миграция карточкалари шахсий тартибда хусусий автомобилда ўтаётганлар ва гуруҳ билан автобусда ўтаётганлар учун ҳам амал қилади. Чегарада ўтишда ҳеч қандай тўлов олинмайди.

М-39 йўли - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах-Тошкент йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми очилади

"Биз ҳаракатни феврал охиригача ишга туширамиз. Қозоғистон томонидан қилиниши керак бўлган барча амалиётлар якунланди. Ўзбекистон томонидан ҳам барча керакли ишлар бажарилганидан кейин биргаликда чегарани очамиз. Бу яхши қадам бўлди, бу туристик оқимлар кўпайишига хизмат қилади", — деди Ерик Утембаев.

Бугунги кунда қозғистонлик йўлчилар, автойўлни қайта очиш учун керак бўладиган  реконструкциянинг биринчи босқичини якунлаган. Кейинчалик эса йўлнинг ушбу  қисми энг юқори стандарлар даражасига еткизиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, М-39 йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми 2006 йилда беркитилган эди.

Янгиликлар лентаси
0