Тошкент шаҳридаги 6та автобусда бепул интернет пайдо бўлди

© FacebookБепул Wi-Fi ҳақида маълумот берувчи наклейка
Бепул Wi-Fi ҳақида маълумот берувчи наклейка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобуслардаги бепул интернетдан фойдаланиш учун аввалига SMS хабар жўнатиш, сўнгра олинган махфий рақамни махсус Captive portal порталига киритиш лозим. Интернет фақатгина Mercedes-Benz фирмаси автобусларида мавжуд

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси UZMOBILE билан ҳамкорликда 11 февралдан бошлаб Тошкент шаҳар автобусларида Wi-Fi ёрдамида бепул интернет тақдим этиш бўйича лойиҳани ишга туширди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Шаҳар транспортида электрон тўлов тизими - Sputnik Ўзбекистон
Автобусларида электрон тўлов тизими жорий этилади
Ҳозирча глобал тармоққа бепул кириш имкони бир ҳафта давомида олтита: 10, 14, 24, 28, 51, 95-рақамли шаҳар автобуси йўналишларида тақдим этилган. Шу билан бир қаторда, пойтахтдаги барча автобусларни жорий йил якунига қадар интернет билан таъминлаш режалаштирилган.

Маълумотга кўра, интернетга бепул уланиш имкони бўлган автобуслар эшикларида махсус — Wi-Fi BUS белгилари ўрнатилади.  

Йўловчи UZMOBILE Wi-Fi тармоғига уланиш учун қуйидаги қадамларни амалга ошириши лозим:

1 — абонент (+99895)146-94-34 рақамига SMS хабар жўнатиши лозим.

2 — "UZMOBILE Wi-Fi" номли тармоқни топиши керак

3 – олинган махфий рақамни махсус Captive portal порталига киритиши (абонент мобил ускунасидаги браузер очилганда автоматик йўналтиради).

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар маъмурияти ўтган йилда ҳам бундай лойиҳани амалга татбиқ этмоқчи бўлган, бироқ тажриба ҳафтасидан сўнг бу иш тўхтаб қолганди.

Янгиликлар лентаси
0