ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Пойтахт маъмурияти ушбу йил охирига қадар шаҳар жамоат транспортида электрон тўлов тизими киритишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда uz24.uz хабарига асосан.
"Тошшаҳартрансхизмат" вакили Мохир Валиев хабар қилишига кўра ҳар бир автобус олдинги эшигида махсус мослама — валидатор ўрнатилади. Йўловчи унга платик карточкани (электрон билет) яқинлаштирганда йўлкира ҳақи автоматик тарзда ечиб олинади. Ушбу карта махсус дўкончаларда сотиб олиш мумкин бўлади.
Валиев айтишига қараганда, компания ушбу чораларга катта умид боғламоқда, чунки улар йўлкира ҳақини тўлаш жараёнини ойдинлаштириб унинг доимийлигини таъминлайди.
"Ҳайдовчидан кунлик тушум мажбурияти олиб ташланади ва у бундан буён йўловчиларни ортидан қувиб юрмайди.Бу айни дамда бизнинг энг катта мақсадимиз. Агар ушбу тизим киритилса, йўлкира йиғиш билан бутунлдай бошқа тизим шуғулланади", деди "Тошшаҳартрансхизмат" вакили.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилга қадар шаҳар ва қишлоқларда йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш ҳақида қарор қабул қилган эди. Янги қонун қўшимча йўналишлар очиш, янги автобуслар сотиб олишдан ташқари йўлкира ҳақини нақд пулсиз амалга оширишни ўз ичига олган. Ушбу тизим Ўзбекистоннинг барча вилоятларида кучга кириши керак.