ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. 9 февраль куни халқ депутатлари Паст Дарғом тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилинган "Зарафшон" нашрида.
Нашрда маълумот берилишича, сессияда ташкилий масала кўрилган.
16 Декабр 2016, 10:13
Воҳид Раҳимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Паст Дарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилган.
Самарқанд вилояти ҳокими Оқбўтаев тавсиясига кўра, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Эргашев Собир Файзуллаевич Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига биноан Эргашев Собир Файзуллаевич Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманига ҳоким этиб тайинлансин", — дейилган Самарқанд вилояти ҳокими имзолаган қарор матнида.