ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Кеча кечқурун Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 1-шаҳар болалар клиник касалхонаси яқинидаги чорраҳада даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир гуруҳ маст йигитлар ўтирган Жиззах вилоятига тегишли давлат рақамига эга бўлган "Матиз" катта тезликда келиб "Спарк" билан тўқнашган. Сўнгра автомобиллар ўша пайтда йўл четида кетаётган қизга урилган.
Оқибатда "Матиз" ағдарилиб кетган. "Спарк"нинг эса олд қисми бутунлай мажақланган. Гувоҳларнинг айтишларича, тўқнашув оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, уларнинг жасадлари 7-шаҳар клиник касалхонаси моргига олиб кетилган.
Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур хабар борасида изоҳ бермади ва келтирилган фактларни ҳозирча тасдиқламади.