ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Янгийўл туманида жиддий ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.
Гувоҳлар айтишига қараганда, йўлда "Жигули" енги автомобили ва "Зил" юк автомашинаси юзма-юз тўқнашиши содир бўлган. Кучли зарбадан юк автомобили ёнига ағдарилиб тушган, "Жигули"нинг эса фақат юкхонаси омон қолган.
Фожеада енгил автомобил ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси қурбон бўлган. Қурбонлар ёши 25 ва 34 ёшда бўлган. Юк автомобилида зарар кўрганлар ҳақида маълумот йўқ.