Мирзиёев Сурхондарёда ишга тушириладиган лойиҳалар билан танишди

© ИА "Жахон"Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент чорвачилик комплекслари ёнида агрофирмалар ташкил этиб, сут ва гўштни қайта ишлаш, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаб, экспортга йўналтириш зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар қилди.

Жумладан, Қизириқ туманида Халқ банки томонидан икки минг бош қорамол боқишга мўлжалланган замонавий чорва комплекси барпо этилмоқда. 762 гектар майдонда қурилаётган ва қиймати 11,5 миллиард сўм бўлган ушбу мажмуада йилига тўрт минг тонна сут, икки юз тонна гўшт ишлаб чиқарилади. 2,5 миллиард сўмлик замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланадиган корхонада юздан ортиқ киши меҳнат қилади.

Термиз - Sputnik Ўзбекистон
Президент Сурхондарёда аҳолининг даромадини кўпайтириш йўлини айтди

Президент чорвачилик комплекслари ёнида агрофирмалар ташкил этиб, сут ва гўштни қайта ишлаш, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаб, экспортга йўналтириш зарурлигини таъкидлади.

Музробот туманида паррандачилик комплекси ташкил этилмоқда. Лойиҳа қиймати 5,5 миллион доллар бўлган мазкур паррандачилик комплексида йилига 59,1 миллион дона тухум, 1,4 миллион дона жўжа ва 198 тонна товуқ гўшти етиштириш, 100 иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши мўлжалланаётган паррандачилик комплексининг умумий майдони 15 гектар бўлиб, шундан 2,5 гектарида ишлаб чиқариш бинолари жойлашади.

Янгиликлар лентаси
0