ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Куни кеча Қирғизистонга учиб келган қозоғистонлик аёл ўзининг ички кийимида олтин тақинчоқларни олиб ўтишга ҳаракат қилган, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон нашри.
Қирғизистон республикаси божхона хизмати ходимлари Қозоғистонлик уддабурро аёлни "Манас" аэропортида тўхтатиб қолишган, деб ёзади нашр.
Хабарда айтилишича, аёл Қирғизистонга Истанбулдан келаётган бўлган.
"Қозоғистон фуқаросининг ички кийимида 328 грамм тилло тақинчоқлар яширинган бўлган, улар ҳақида божхона ходимларига айтилмаган", — дейилади хабарда.
Ушбу иш бўйича йиғилган материаллар Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасига оширилганлиги айтилган.