Самарқандда эшак сўйган "бизнесменлар" суд қилинди

© Foto : Тошпулат Рахматуллаев Самарқандда эшаклар қабристонини вужудга келтирганлар устидан суд бўлди
Самарқандда эшаклар қабристонини вужудга келтирганлар устидан суд бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда сув акваторияси яқинида "эшаклар гўристони"ни вужудга келтирган беш нафар фуқаро устидан суд ҳукми ўқилди

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. 2016 йилнинг 15 декабр куни Самарқанд шаҳри ташқарисидаги Хишрав қўрғони ҳудудида жойлашган марказий чиқиндихона яқинидаги сув акваториясида кўп миқдорда эшак жасадлари, суяклари аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Хабар сўнггида Самарқанд вилояти ИИБ ушбу ҳолатларни содир этган шахсларни аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб бораётгани ҳақида ҳам айтиб ўтган эдик.

Журналист Тошпўлат Раҳматуллаев ўз блогида Самарқандда "эшаклар гўристони"ни ташкил қилганлар устидан суд бўлгани ҳақида ёзган ва ушбу жараён ҳақида батафсил тўхталган.

Самарқандда эшаклар гўристони йўқ қилинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда юзлаб эшаклар ким томонидан ва нима мақсадда сўйилди?
Раҳматуллаевнинг ёзишича, у ушбу ҳодиса ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида Самарқанд ИИББ подполковниги Отабек Жалиловга мурожаат қилган. 26 январ куни туман милиция раҳбаридан келган жавоб мактубида ушбу иш юзасидан олиб борилган суриштирув иши ўз ниҳоясига етгани маълум қилинган. Жиноятга алоқадор шахсларнинг барчаси қўлга олингани ҳам айтиб ўтилган.

Эшак гўшти қаерда ишлатилган?

Милиция раҳбарининг журналистга йўллаган жавоб мактубида эшаклар гўшти бирон-бир мақсадда ишлатилмагани айтилган. "Менимча, улар эшак гўшти жамоатчилик овқатланадиган пунктларга етказилмаганлигига алоҳида урғу бермоқчи бўлишган", деб ёзади муаллиф. Хабарда ушбу иш Самарқанд тумани жиноий ишлар судига оширилгани айтилган. Шундан сўнг журналист Самарқанд туман жиноий ишлар бўйича судига мурожаат қилиб, ушбу иш материаллари билан танишган.

"Қўл ташланг, ошна"

Самарқандда товламачи ИИБ ходимлари қўлга олинди
Ҳужжатларга кўра, "эшак бизнеси"га Самарқанд вилоятининг беш нафар фуқароси жалб қилинган. Маълум бўлишича, улардан бири Шоҳрух Алибеков Малайзияда андижонлик Азизбек Раҳмонов билан танишган. Янги таниши Шоҳруҳга маълум маблағ эвазига эшаклар терисини етказиб бериб туришни таклиф қилган. Алибеков бундай ҳамкорликка рози бўлган.

Шундан сўнг Ш. Алибеков янги бизнес планни йўлга қўйиш учун гуруҳ тузади. Ва у ерга ўз танишлари Даврон Раббимов, Элбек Ибрагимов, Улуғбек Тўхташев ҳамда Дилшод Тўхтамишевларни жалб қилади.

Гўшти эмас, териси керак

Суд ишида таъкидланишича, Ш. Алибеков Д. Раббимовга 3 марта икки миллион сўмдан пул берган. Раббимов бу пулларга Булунғур ва Жомбой туманларидан эшакларни харид қилган ва Э. Ибрагимовнинг юк машинасида жониворларни Самарқанд тумани Дўстлик маҳалласига етказиб бериб турган. Ибрагимов ва Раббимов эшакларни сўйиб, терисини ўзларида олиб қолиб, гўштини ташландиқ жой ва сув ҳавзасига олиб бориб ташлашган.

Бир ой давом этган бизнес

Тўхтамишев эшак гўштини акваторияда етиштираётган балиқлар учун озуқа сифатида фойдаланган. Эшак суякларини эса махсус майдалагичда майдалаб, сув ҳавзасига яқин жойда жойлашган ертўлага ва акваторияга олиб бориб ташлаган. Шунингдек, майдаланган суяклардан товуқлар учун озуқа сифатида фойдаланилни товуқлар га берган.

Алибеков ва унинг шериклари бу антиқа бизнес билан ҳужжатга кўра, бир ой давомида шуғулланишган.

"Гуруҳ қилмишида жиноят йўқ!"

Самарқанд ИИББ тергов бўлими терговчиси М. Сафаров гуруҳнинг қилмишида жиноят таркиби йўқлиги туфайли уларга нисбатан жиноят иши қўзғашни рад этган.

Колбаса маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Урганчда яширин колбаса цехи фош этилди
24 январ куни Самарқанд туман жиноят ишлари бўйича судида судья Бобиржон Абдувоҳидов раислигида суд мажлиси бўлиб ўтган.

Ш. Алибеков, Д. Раббимов, Э. Ибрагимов, У. Тўхташев, ва Д. Тўхтамишевлар суд қилинган.

Суд гуруҳ аъзоларини "маъмурий жиноят содир этиш ва ҳайвонлар билан шафқатсиз муомала қилиш"да айбдор деб топган ва уларга энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима солган.

Янгиликлар лентаси
0