Урганчда яширин колбаса цехи фош этилди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишКолбаса маҳсулотлари
Колбаса маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Цехдаги гўшт маҳсулотлари истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Хоразмлик божхоначилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан ўтказган тезкор тадбирда инсонлар ҳаётига салбий таъсир қилувчи маҳсулотлар ишлаб чиқараётган яширин колбаса цехи аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Рашид Оллабергановнинг (мақоладаги исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида ноқонуний "яширин цех" ташкил қилингани, унда колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани аниқланди.

Цехдан умумий қиймати 67 895 850 сўмлик колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, озиқ-овқат хом ашё маҳсулотлари, колбаса этикеткалари ҳамда колбаса ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кукунлар, тайёр колбаса маҳсулотлари топилди.

"Ўзстандарт" агентлигининг вилоят синов ва сертификатлаштириш маркази хулосасига кўра, цехдаги гўшт маҳсулотлари истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди.

Мазкур холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0