Покистон Ҳиндистонда "маҳфий ядро шаҳарчаси" қуриляпти, деб шов-шув кўтарди

© AFP 2023 / ARIF ALI Покистон полиция хизмати
Покистон полиция хизмати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон "маҳфий ядро шаҳар"ни барпо этмоқда. У ерда термоядровий қурол-яроғлар, континентлараро ракеталар ишлаб чиқарилади ва ядро қуроллари сақланади, деб баёнот қилди Покистон ТИВ вакили Нафис Закария

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Покистон Ҳиндистонда "маҳфий ядро шаҳарчаси" қурилаётгани ҳақида эълон қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Махсус қисмлар ўқув-машғулотлари, Исроил - Sputnik Ўзбекистон
Покистон чегарисига яқин жойлашган Ҳиндистон авиабазасига ҳужум уюштирилди
Ҳиндистон "маҳфий ядро шаҳар"ни барпо этмоқда. У ерда термоядровий қурол-яроғлар, континентлараро ракеталар ишлаб чиқарилади ва ядро қуроллари сақланади, деб баёнот қилди Покистон ТИВ вакили Нафис Закария.

Ўз сўзларига далил келтирмаган Закария, Ҳиндистон шунингдек континентлараро баллистик ракета устида ҳамда континентлараро баллистик ракеталарни ушлаб қолишга қодир ракета мудофаасига қарши тизимни яратиш устида иш олиб бораётганини маълум қилган. Закария, ўз баёнотига қўшимча тарзда Ҳиндистонни Покистонда амалга оширилган террорчилик актларига ҳомийлик қилаётганликда айблаган.

Ассошиэйтед Пресс нашри эса Ҳиндистон томон ушбу хабарни рад этаётганини ёзган.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Закариянинг ушбу баёнотини "асоссиз айблов" деб атаган. "Покистоннинг маҳфий ядровий шаҳар ҳақидаги хабари — унинг хаёлотида вужудга келган тўқимадир", — деб айтган Ҳиндистон ТИВ вакили Викас Сваруп.

Янгиликлар лентаси
0