Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

© REUTERS / Kayhan Ozer/Presidential PalaceТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ташаббуси билан Анқара Савдо палатасида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган давра суҳбати бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.

"Анқара Савдо палатасида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимизнинг Анқара савдо палатаси раҳбарияти, бошқарув аъзолари, тўқимачилик, фармацевтика, туризм, чарм-поябзал саноатига ихтисослашган компаниялар раҳбарлари ва Туркия ишбилармон доираларининг бошқа вакиллари қатнашдилар", — дейилган хабарда.

Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Эрдўғон учрашуви: икки раҳбар нималарга келишиб олди?
Давра суҳбати доирасида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг бугунги ривожланиши, саноат корхоналарини модернизациялаш ва замонавий технологиялар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистонда яратилган ишбилармонлик муҳити, хусусийлаштириш жараёнлари ҳамда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг аҳволи ва истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Учрашувда шунингдек, яқин келажакда бир қатор қўшма тадбирлар, хусусан, юқори даражадаги Ўзбекистон делегациясининг Туркияга ташрифи амалга оширилиши, иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йигъилиши ва бизнес-форуми ўтказилиши алоҳида таъкидланган.

Шу билан бирга, давра суҳбати иштирокчилари мамлакатимизнинг сайёҳлик соҳасидаги имкониятлари, ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда мазкур тармоққа маблагъ киритадиган хорижий самроядорлар учун бериладиган имтиёз ва қулайликлар билан атрофлича танишганлар.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Янгиликлар лентаси
0