Насиба Мақсудованинг дафн маросими сухандоннинг Дўрмондаги хонадонида ўтказилади

© darakchi.uzДиктор ва телебошловчи Насиба Мақсудова
Диктор ва телебошловчи Насиба Мақсудова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллионлаб ўзбекистонликларнинг севимли сухандони, дилбар журналист, бағрикенг устоз Насиба Мақсудова кучли юрак хуружи оқибатида 8 феврал куни оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда дафн маросими қаерда ўтказилиши ҳақида маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Насиба Мақсудованинг вафот этганлиги ҳақидаги хабар ўзбекистонликлар томонидан чуқур қайғу билан қарши олинди.

Спутник Ўзбекистонга берган интервьюсида шоир Муҳаммад Исмоил Насиба Мақсудова ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

Насиба Мақсудова - Sputnik Ўзбекистон
Таниқли сухандон Насиба Мақсудова вафот этди
"Бу йил элимизнинг севимли, ардоқли аёллари бизни бирин кетин тарк этишмоқда. Сал илгарироқ Турсуной опамдан (Турсуной Содиқова демоқчи, муаллиф) айрилиб қолган эдик. Мана энди Насиба опам… Насиба Мақсудова ўзбек телевидениесининг афсонаси эдилар…"

"My5" телеканали бошловчиси Анвар Азимов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Насиба Мақсудовани охирги манзилга кузатиш маросими эртага, 10 февраль куни соат 12:00 да телебошловчининг Дўрмондаги хонадонида ўтказилишини маълум қилди.

14 ёшидан телевидение соҳасига кириб келган Насиба Мақсудова бутун ҳаётини ўз касбига бахшида этган, телевидение учун ёниб яшаган инсон эди. Қарийб 50 йил давомида сухандонлик қилган Насиба Мақсудова республиканинг чекка-чекка қишлоқларида ўз мухлисларига эга эди…

Янгиликлар лентаси
0