Таниқли сухандон Насиба Мақсудова вафот этди

© darakchi.uzНасиба Мақсудова
Насиба Мақсудова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Насиба Мақсудова аввалроқ инсультни бошидан кечирганди

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Олий тоифали сухандон, Ўзбекистон телевидениеси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор Насиба Мақсудова 8 февраль куни юрак хуружи оқибатида вафот этди. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар берди.

Насиба Мақсудова телевидениега 55 йил илгари қадам қўйган бўлиб, 50 йиллик сухандонлик, телебошловчилик фаолияти орқали миллионлаб томошабинларига эга бўлганди.

У сўнгги йилларда "MY5" телеканалидаги "Дийдор ширин" кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси сифатида меҳнат қилиб келаётган эди.

Насиба Мақсудова аввалроқ инсультни бошидан кечирганди. Ҳамкасбларининг хотирлашларича, инсультдан сўнг аҳволи анча яхшиланган ва бир неча ойдан сўнг ишга қайтишни, "Дийдор ширин" дастурининг 8 март сонини суратга олишни дилига туккан.

Насиба Мақсудова "Шуҳрат" медали, "Олтин қалам" миллий мукофоти соҳибаси эди.

Sputnik Ўзбекистон таҳририяти марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.

Янгиликлар лентаси
0