Тожикистонда ўқув йили 1 августдан бошланиши мумкин

© Sputnik / Амир Исаев / Медиабанкка ўтишДушанбеда 1 сентябр
Душанбеда 1 сентябр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонлик мутахассисларнинг фикрича, 1 август - ўқув йилини бошлаш учун жуда қулай вақт, ва агар шундай қарор қабул қилинадиган бўлса, бола учун ўқиш янада самарали кечади

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тожикистонлик мутахассислар мамлакат мактабларида ўқув жараёнини бир ой олдин бошлашни таклиф қилишди, деб хабар берган Спутник Тожикистон.

Тожикистон мактабларида ўқув йили эндиликда 1 августдан бошланиши мумкин, дейилади хабарда.

Полициячилар машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди
Нашрга кўра, мутахассислар бу масалани чуқур ўргангач 1 август — ўқув йилини бошлаш учун жуда қулай вақт, ва агар шундай қарор қабул қилинадиган бўлса, бола учун ўқиш янада самарали кечади, деган тўхтамга келишган.

Тожикистон Таълим вазирлигини ўқитувчилар маоши масаласи ҳам бефарқ қолдирмаган.

"Биргина ўқув йили давомида таътил кунлари 56 кунни ташкил қилади. Аммо август ойида, гарчи болалар таътилда бўлишларига қарамай, ўқитувчиларга маош тўланади", — деб айтган Тожикистон Таълим вазирлиги вакили.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўзининг ҳар йилги анъанавий мурожаатида мамлакатнинг СССР давридан қолган таълим тизимига танқид билан ёпирилиб, ўрта мактаб таълим жараёнига тегишли ўзгаришларни киритишни талаб қилган эди.

Қирғизистонда ҳам сал олдин ўқув йилини кўчириш масаласи кўтарилган эди. Фақат қирғизистонликлар ўқишни 1 октябрдан бошлашни таклиф қилишган. Қирғизистон Таълим вазирлиги ўзининг ушбу таклифини регионларида қишлоқ хўжалиги ишлари сентябр ойи ўртаси — октябр ойи бошларигача давом этиши билан изоҳлаган.

Янгиликлар лентаси
0