ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев дипломатлар касб байрами муносабати билан баёнот қилди, элчихона матбуот хизмати хабарига асосан.
Ўзбекистон ва Россия муносабатлари асосида биргаликда кечган бой тарих ва халқларни боғлаб турган минглаб ришталар ётади, — деди Россия элчиси.
Тюрденевнинг сўзларига қараганда, Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг қалби – бу икки мамлакат халқидир. Уларнинг иккиси ҳам маънавий ва маданий алоқаларга юксак баҳо беради. Ушбу муносабатлар кўп йиллик ўзаро ҳурмат, дўстлик ва бир-бирига ёрдам бериш принциплари асосида қурилган.
“Бизнинг ташқи сиёсатимиз, ҳар бир мамлакат билан — у истаган ва тайёр бўлган даражада – тўлақонли дўстона суҳбат олиб боришга қаратилган,”- деди Владимир Тюрденев.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатганининг 25 йиллиги нишонланади.
Ўзбекистон ва Россия орасида бугунги кунда кўплаб шартномалар имзоланган. Ҳамкорлик ва иттифоқчилик ҳақидаги халқаро шартномалар сиёсий суҳбатнинг мустаҳкам пойдеворидир.