Россия элчихонаси ўзбекистонлик 100 ёшли фахрийни қутлади

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишГеоргий тасмаси
Георгий тасмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қрим ҳимоячиси Сиид-Амет Эмировни бир асрлик юбилейи билан қутлашди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Тошкентда Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 100 ёшга тўлишини нишонлаган Сиид-Амет Эмиров қизғин қутланди, деб хабар берди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Унинг ҳузурига Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ва Россия Федерацияси мудофаа масалалари бўйича атташеси Сергей Чернишевлар ташриф буюришди. Фахрийни бир асрлик юбилейи билан қутладилар ҳамда унинг Қримни ҳимоя қилишда кўрсатган хизматларини эътироф этдилар. У дастлаб 51-армия сафида хизмат қилган, сўнгра Симферополда немис босқинчиларига қарши кураш олиб борган партизанлар гуруҳини ташкил этган.

"Россияда инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушда озодлик учун курашган ва урушдан сўнг халқ хўжалигини тиклашга улкан ҳисса қўшган Сиид-Амет Эмиров каби инсонларнинг жасоратига чуқур эҳтиром ва миннатдорлик билан қаралади", — деди элчи.

Тюрденев сўзи охирида фахрийнинг муносиб кечирган умри барчага ўрнак бўлишини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0