ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. 2017-йилнинг 7-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг Биринчи ўринбосари Асқар Маминни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар қилинган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.
"Асқар Мамин Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришдаги катта хизматлари, мамлакатларимиз ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий хиссаси, шунингдек минтақалараро аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Марказий Осиё минтақасидаги халқаро транспорт коридорларини яратишда фаол иштирок этганлиги учун мукофотланди", — дейилади хабар матнида.