ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ҳиндистонда балоғат ёшидаги йигит селфи учун кўлбар илонни ўпишга уриниб, ҳалок бўлди, деб хабар тарқатган РИА Новости.
Хабарга кўра, йигитча волонтерлик ишлари билан шуғулланган, илонларни қутқарган ва уларни парваришлаган. Ўз ҳаёти давомида 18 яшар бу йигит юздан ортиқ илонларни ўлим чангалидан қутқариб қолган.
Ўсмир зудлик билан касалхонага олиб борилган. Беш кун давомида шифокорлар беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашганлар, аммо Мхатре ҳаётдан кўз юмган.
Teen dies in agony after trying to kiss a live COBRA in photo stunt that went tragically wrong https://t.co/MCC9BEphSK
— Debol Mukherjee (@Debol_Mukherjee) 7 февраля 2017 г.
Содир бўлган ҳодисадан сўнг ҳиндистонлик ҳайвонлар ҳимоячилари ҳукуматга мурожаат этиб, илонлар билан трюклар тасвирланган фото ва видеолар тарқалишига қарши чоралар кўришни сўрашган.