ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Хитой ҳайвонот боғида ташриф буюрувчилардан бири морж билан бирга селфи қилиш вақтида ғарқ бўлди; ҳайвонот боғи назоратчиси ҳам ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ҳодиса ўтган ҳафтада Вэйхай шаҳридаги ҳайвонот боғида рўй берган. Ҳайвонот боғига ташриф буюрган бизнесменларнинг бири моржни видеога олиб, сўнгра унинг ёнида селфи қилмоқчи бўлганида, жонивор уни сув остига тортиб кетган.
Ўн йилдан буён морж парвариши билан шуғулланиб келаётган назоратчи, ғарқ бўлган сураткашни қутқариш мақсадида унинг кетидан сувга сакраган.
Икки эркак ҳам ғарқ бўлган.
Ҳайвонот боғи маъмурияти ушбу ҳодиса юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олиб, сураткаш оиласига 137 минг доллар компенсация тўлаган.