Самарқандлик пенсионерларга пенсия ўз вақтида берилади

Oбуна бўлиш
"Бошқармамиз пенсия ва нафақа пулларини ўз вақтида ўтказиш билангина чекланиб қолмайди. Тўловларнинг эгаларига етказилиши устидан мониторинг-кузатув ҳам олиб борамиз", - деди вилоят бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси бўлим бошлиғи

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Пенсия ўз вақтида берилади, деб хабар қилинган "Зарафшон" газетаси расмий сайтида.

"Бошқармамиз ходимлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралдаги "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини амалда бажаришга киришдилар", — деб хабар қилган нашрга Самарқанд вилояти бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси бўлим бошлиғи Абдурашид Раҳимов.

Кекса киши - Sputnik Ўзбекистон
Пенсия таъминотида янги йилдан жорий этилган асосий ўзгаришлар ҳақида
Раҳимовга кўра, бугунги кунда вилоятда 325 минг 151 нафар пенсионерлар, 23 минг 648 нафар болаликдан ногиронлар бор. Уларга ҳар ойда тўланадиган пенсия ва нафақалар миқдори 146 миллиард сўмни ташкил қилади.

"Ушбу қарор қабул қилингунга қадар бошқар томонидан молиялаштирилаётган пенсия ва нафақалар тўловининг 73 фоизи пластик карточкалар орқали амалга оширилаётган эди. Энди пенсия ва нафақалар 100 фоиз нақд пулда тўланади.
Янги тизим асосида 4 февралга қадар почта алоқа бўлимларига 46 миллиард 950 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди. Қолгани ҳам 15 февралгача тўлиқ ўтказилади", — деб таъкидлаган Раҳимов.

Раҳимовнинг сўзларига кўра, бошқарма пенсия ва нафақа пулларини ўз вақтида ўтказиш билангина чекланиб қолмайди. Тўловларнинг эгаларига етказилиши устидан мониторинг-кузатув ҳам олиб борилади. Шу мақсадда барча туманлар пенсия жамғармаси бўлимларида махсус дафтар очилган.

Жамғарма вакиллари ўзларига тегишли ҳудудда ҳар бир пенсионер ҳузурига бориб, пенсияни олган-олмаганини суриштиради ва ана шу дафтарга қайд этиб боради.

Бундан ташқари жойларда дафтар юритилиши устидан вилоят бошқармаси томонидан қатъий мониторинг олиб борилади.

Планшет - Sputnik Ўзбекистон
Жамғариб бориладиган пенсия ҳолати ҳақида интернет орқали маълумот олиш мумкин
Бундан ташқари молиялаштирилаётган пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағнинг тегишли банкларга ўтказилиши, ҳар бир почта алоқа бўлими ўз ҳисоб рақамига тушган пулни олиб, эгаларига етказиб беришини таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатамиз. Банкларга пенсия жамғармаси томонидан вакиллар биркитилган, улар почта алоқа ходимлари пенсия ва нафақа пулларини ўз вақтида олиб, аҳолига етказаётганликларини назорат қиладилар.

"Пенсионерларга берилган пластик карталар ҳозирча уларнинг ўзида сақланиб туради. Агар пластик карточкадан фойдаланиш истаги бўлса, бизга ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг талаби бўйича пенсияси тўлиқ ёки қисман пластик карточкага ўтказиб берилади", — деб қўшимча қилган Раҳимов.

Янгиликлар лентаси
0