ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Миллий валютани конвертация қилиш нима учун керак деган саволга кўпчиликнинг жавоби аниқ бўлсада, яна бир бор тўхталиб ўтамиз. Конвертация жуда кенг маъноли сўз бўлгани учун биз фақат иқтисодиёт субъектларининг кундалик молия операциялари бўйича конвертация масаласи ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз, Kommersant.uz мақоласи асосида.
Биринчи қисм. Буюк савдо революцияси
Эркин конвертация, ёки маблағларнинг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга эркин оқиб ўтиши ўзи нима учун керак?
Эркин конвертация — авваломбор, халқаро савдо муносабатларининг тўлақонли аъзоси бўлиш учун керак. Фаақат халқаро савдо муносабатларининг аъзоси бўлган миллатлар халқаро меҳнат тақсимида иштирок этиб, ундан келиб чиқадиган фойда ва имтиёзларга эга бўлиши мумкин. Қандай фойда ва имтиёзлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.
1 расм. Умумжаҳон ЯИМида экспорт миқдори ўсиши
2 расм. Умумжаҳон ЯИМи млрд. доллар ҳисобида (2010 йил нархларида)
Юқоридаги графикларда икки нарса яққол кўриниб турибди: 1960 йилдан 2014 йилгача умумжаҳон ЯИМи 11 триллион доллардан 75 триллионгача ўсган. Шу билан бир вақтда умумжаҳон ЯИМида экспорти ҳажми 12% дан 30 %гача кўтарилган. Бу дегани, дунё мамалкатлари орасида халқаро савдо миқдори ҳам бир неча баробар ўсди дегани.
Хўш бунга нима сабаб бўлган? Жавоб жуда оддий – барча мамлакатлар маҳсулот ва хизматларнинг эркин савдоси учун мавжуд бўлган тўсиқларни сезиларли даражада камайтиргани сабаб бўлган.
Қандай тўсиқлар бўлиши мумкин?
Техник тўсиқлар – импорт маҳсулотларининг техник характеристикалари ва сифатига қўйиладиган тўсиқлар. Олдин бундай тўсиқлар жуда талабчан бўлган. Охирги бир неча йил давомида кўп мамалкатлар бундай талабларни умумлаштирган ва камайтирган.
Чекланган валюта конвертацияси – бундай ҳимоя асбоби ўтган асрнинг 60-70 йилларида кўплаб мамалкатлар томонидан фаол қўлланилган, лекин кейинчалик бундай чора нафақат халқаро савдога балким ўша мамлкатларнинг ўзига катта зарар келтириши маълум бўлганидан кейин, деярли барча мамлакатларда бундай чоралар бекор қилинган.
Юқори божхона ва акциз тўловлари – бир неча йил олдин импорт қилинадиган маҳсулотлар учун бундай тўловлар жуда юқори бўлган. Кейинчалик эса улар сезиларли даражада камайган. Буни қуйидаги графикдан кўриш мумкин.
Қизил рангда 1970-80 йилларда импорт ҳажмида божхона солиқлари миқдори (фоизи) кўрсатилган. Кўк рангда эса 2013-14 йиллардаги худди шундай кўрсаткич келтирилган.
Ушбу график Жаҳон банки маълумотлари асосида тузилган. Ундан яққол кўриниб турибдики Охирги йилларда яхши иқтисодий ўсиш кўрсатган барча мамлакатлар импорт солиқларини кескин камайтирган, масалан Туркия, Таиланд, Чили, Корея, Доимникана ва бошқалар.
Европа мамлакатлари графикда йўқ, чунки ЕИ ташкил қилинганидан кейин улар орасидаги божхона солиқлари – 0 % га тенглаштирилган эди.
Ҳозирги кунда божхона солиқлари умумий импорт ҳажмидан бор йўғи — 2-3 % ни ташкил қилмоқда, лекин вазият ҳар доим ҳам бундай бўлмаган.
1975 |
1985 |
1995 |
2005 |
2013 |
|
Маълумот тўпланган мамлакатлар сони |
41 |
46 |
82 |
97 |
90 |
Божхона тўловлари импорт ҳажмининг 5% дан кам бўлган мамлакалар сони |
13 |
21 |
37 |
66 |
71 |
Маълумот тўпланган мамлакатлар сонига нисбатан, фоизи. |
32 % |
46 % |
45 % |
68 % |
79 % |
Божхона тўловлари импорт ҳажмининг 10 % дан кўп бўлган мамлакалар сони |
13 |
12 |
24 |
9 |
6 |
Маълумот тўпланган мамлакатлар сонига нисбатан, фоизи. % |
32 % |
26 % |
29 % |
9 % |
6 % |
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, умумжаҳон савдо революцияси, божхона тўловларини камайтириш билан ёнма-ён борган.
Хўш блардан қандай хулоса чиқариш мумкин? Охирни бир неча ўн йил давомида савдо муносабатларининг кескин ўсишига нималарга сабаб бўлган? Нима учун дунёнинг барча мамалкатлари ҳимоячилик сиёсатидан (протекционизм) воз кечган?
Жавоб жуда оддий: халқаро савдода иштирок этиш, яъни халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш миллий иқтисодга улкан фойда келтиради. Иштирок этмаслик – улкан зарар. Иқтисодчилар буни аллақачон тушунган. Ушбу назария иқтисодиёт фанинг отаси Адам Смит томонидан 1776 йилда айтиб ўтилган эди. Буни тушуниш учун одамзодга “бор-йўғи” 200 йилгина керак бўлди холос. Ҳечдан кўра кеч яхши деганларидек…
Ушбу мақола ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Муҳокамачилар “ҳамма нарсани биладиган” ёш талабалардан тортиб “ҳамма нарсани аниқ биладиган” катта иқтисодчилар ҳам иштирок этди.
Айримлар, конвертация бўлмаган малакатларнинг барчаси бугунги кунда ўта қолоқ яшаётганини мисол қилиб келтирса бошқалар конвертацияси йўқ мамлакатни комага тушган организмга ўхшатди.
Мақола муаллифининг ўзи эса конвертация бўлмаган иқтисодни, тоза ҳавога чиқмасдан, яъни "кўча кўрмасдан" фақат уйда тарбияланган болага ўхшатди. Мустақил ҳаётга ўрганиши учун, албатта, уни тезроқ кўчага чиқариш керак. Биринчи бор кўчага чиқарилганда, у "шок ҳолатига" тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун дастлаб унинг ёнида бироз бўлиб туриш керак, холос.
Нима учун халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш кераклиги ва кучли халқаро рақобат шароитида мамлакат иқтисодини қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида, муаллифнинг кейинги мақолаларида танишинг.