Эксперт: валюта ислоҳотлари – кўплаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилади

© FacebookЮлий Юсупов - иқтисод эксперти
Юлий Юсупов - иқтисод эксперти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Валюта ислоҳотлари иқтисодни янада очиқроқ қилиш, давлат томонидан бошқаришни камайтириш ва бизнес-муҳитни яхшилашга олиб келади.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik, Антон Курилкин. Ўзбекистонда кутилаётган валюта ислоҳотлари борасида Sputnk мухбири макроиқтисод бўйича мустақил эксперт Юлий Юсупов билан суҳбатлашди.

- Асосий савол – ислоҳотлар нимага олиб келади?

- Ислоҳотлар иқтисодни янада очиқроқ қилиш, давлат  томонидан бошқаришни камайтириш ва бизнес-муҳитни яхшилашга олиб келади.

Валюта сиёсатини ислоҳот қилиш валюта муносабатларини эркинлаштиришга олиб келади. Ўзбекистонда жорий операциялар бўйича ҳалигача валютани эркин конвертация қилиш тизими йуқ. Валютани эркин аламаштириш 90  йиллар бошида киртилган эди, лекин 1996 йилда яна қайта бекор қилинган эди. Кейин 2002-2004 йилларда ҳам киритилиб 2008 йилда яна бекор қилинган эди.

Ўзбекистонда улкан валюта ислоҳотлари кутилмоқда

Шуни айтиш керак-ки, валюта сиёсатини ислоҳот қилиш – мамлакат раҳбарияти томонидан эълон қилинган иқтисодиётнинг турли секторларида кутилаётган тизимли ўзгаришларнинг бир қисми холос. Ушбу ислоҳотлар билан бир қаторда ташқи иқтисодий фаолият эркинлиги киритилиб, бизнес учун маъмурий тўсиқлар камайтирилса жуда ажойиб бўлар эди.

Иқтисодда тизимли ўзгаришлар айнан валюта сиёсатидан бошланаётгани, тушунарли ҳолат, чунки кўплаб иқтисодий муаммолар айнан конвертация билан боғлиқ. Кўплаб иқтисодий реформаларни миллий валюта конвертациясини йўлга қўймасдан амалга оширишнинг иложи йўқ.

Тизимли ислоҳотлар ҳозирча умумий кўринишда белгилаб олинган. Улар қандай ўтказилиши номаълум. Бунга таалуқли қонуний ҳужжатар декабрь-январда пайдо бўлиши кутилмоқда.

Валюта сиёсатини ислоҳот қилиш қандай самара беради?

— ташқи иқтисодий фаолият учун кўплаб имкониятлар пайдо бўлади. Маҳсулот экспорт қилиш фойдалироқ бўлади. Корхоналар учун чет эл маҳсулотлари, жумладан асбоб-ускуна ва хом-ашё сотиб олиш осонлашади.  

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча қатнашчилари учун бир хил имкониятлар яратилади. Бу эса рақобатни кучайтириб иқтисодиёт ривожи учун туртки бўлади.

Умумий ҳисобда валюта сиёсатини эркинлаштириш, хусусий тадбиркорлик ва чуқур ҳамда мустаҳкам иқтисодий ўсиш учун имконият яратади.

- Чет эл компаниялари учун мамлакат иқтисодиётига сармоя киритиш осонлашадими?

- Ҳа албатта. Эркин конвертация – чет эллик сармоядорлар учун стимул бўлишига учта сабаб бор.  

Биринчидан – барча корхоналар, жумладан чет эл инвестицияларига эга бўлган корхоналар учун ҳам бизнес олиб бориш харажатлари камаяди. Бизнес-иқлим яхшиланиши Ўзбекистонни чет эллик сармоядаорлар учун янада қизиқарли жойга айлантиради.

Ўзбек сўмининг келажаги: валюта ислоҳотлари нима беради

Иккинчидан – чет эллик корхоналар ишлаб чиқаришга сармоя киритганда, улар ўзлари ишлаб чиққан маҳсулотни нафақат Ўзбекистонда, балким бошқа мамлакатларга экспортга чиқаришга ҳам қизиқади. Биринчи навбатда қўшни мамлакатларга.

Валюта бозорини эркинлаштириш, Ўзбекистон иқтисодини янада очиқроқ қилади. Бу эса барча корхоналар учун, жумладан чет эл корхоналари учун ҳам, мамлакатдан маҳсулот экспорт қилшни оснлаштиради. 

Учинчидан – бизнес ҳар доим фойда олишни мақсад қилган. Эркин конвертация – миллий валютада олинган фойдани яна халқаро валютага айлантриш имконини беради. Бу эса сармоялар ҳақида қарор қабул қилганда – муҳим омил. Агар фойда олиши мушкул бўлса – халқаро корхоналар сармоя киритмайди.

- Янги қонун валютада олинган даромадни мажбурий давлатга сотиш қоидасига қандай таъсир қилади?

- Қонун лойиҳасида айтилишига кўра, бу асосан давлатга ихтиёридаги хом-ашё экспорт қилувчи корхоналар бўлади. Хусусий сектор учун эса бу қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга стимул бўлади.

- Қонунда айтилишига кўра, давлатга мажбурий валюта сотиш тажрибаси босқичма-босқич тўлиқ бекор қилинади дейилган. Буни қачон кутиш мумкин?

- Ҳозирча аниқ айтиш қийин, қонунинг якуний таҳририда кўрсатилган бўлади.

- Ушбу ислоот қандай ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин?

- Агар ислоҳотлар барча керакли соҳаларда ўтказилса, аҳоли яшаша даражаси ошади. Ислоҳот туфайли бизнес-иқлим яхшиланади, декмак янги корхоналар пайдо бўлиб, қўшимча иш ўринлари пайдо бўлади. Шунинг учун аҳоли даромади ўсишини ва келиб тушаётган солиқлар ҳажми ошишини кутиш мумкин. Давлат ғазнаси бойиса – кенгроқ ижтимоий лойиҳалар учун ҳам имкониятлар пайдо бўлади. 

Айрим қисқа муддатли салбий томонлари бўлиши мумкин албатта. Рақобат кучайиб айрим корхоналар ёпилиши ҳам мумкин. Лекин уларнинг ўрнига тезда янгилари очилиб ишсиз қолганлар янги корхоналарга жойлашиши мумкин.

Самарқанд банкларида валюта бериш вақтинча тўхтатилди

Валютада қарзи бўлган корхоналар қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин. Бугунги расмий курс бекор қилинганидан кейин, улар олган қарзларини бозор курсида қайтариб беришларига тўғри келади, демак уларга қийинроқ бўлади. Бу борада айрим банклар ҳам қийналиши мумкин.

2003 йилда валюта бозори эркинлаштирилганда ҳеч қандай ижтимоий оқбатларга олиб келмаган эди. Иқтисод ўсиши эса бўлган бироз қийинчиликларни ортиғи билан қоплаган эди.

Импорт қилинган маҳсулотлар нархига келсак – улар ошмайди, чунки импорт маҳсулотлар нархи бугунги кундаги бозор курсига кўра белгиланган. Конвертация очилганидан кейин эса курс бозор курсига яқин бўлади.

Товралар умумий пул ҳажми ошиши эвазига қимматлашиши мумкин, лекин бу ҳолат кўпроқ инфляция тушунчаси билан боғлиқ.  Менимча, ҳеч қандай ижтимоий муаммолар бўлмайди.

- Россия ва СССРнинг бошқа мамлакатларида 90 йиллар бошида ўтказилган валюта реформалари ўта оғир ижтимоий оқибатларга олиб келган эдику?

— 1990 йиллар билан солиштириш нотўғри. Ўшанда СССРнинг барча республикалари иқтисодий алоқалари бўтунлай узилган эди. Корхоналар чиқарган маҳсулотлар ҳеч кимга керак бўлмай қолган эди. Заводлар ҳеч кимга керак бўлмаган танклар ва улар учун деталлар ишлаб чиқараётган эди.

Бизда 2003-2007 йилларда либерализация аллақачон бўлган. Ўшанда экспорт беш баравар ўсган эди. Бизнес ўша йиллари жуда яхши ривожланган эди.

Ҳозир ундай жадал ўсиш бўлмасада, лекин иқтисод ўсиши учун яхши туртки бўлади. Айниқса барча керакли ислоҳотлар бирга ўтказилса.

- Нега ислоҳоларни айнан ҳозир ўтказишга қарор қилинган?

- Ўзи ислоҳотлар анча олдин ўтказилиши керак эди.

Бизнинг иқтисодимизда кўп муаммолар конвертация билан боғлиқ. Буни энг биринчи навбатда амалга ошириш керак эди. Ҳукумат айнан шундан бошлади. Мен умид қиламанки бу ҳукумат режалаштирган энг биринчи қадам.

Янгиликлар лентаси
0