Самарқанд банкларида валюта бериш вақтинча тўхтатилди

Oбуна бўлиш
Фуқаролар чет элдан пул жўнатмаларини олишда маълум тўсиқларга дуч келишмоқда. Валюта олди-сотдисида сунъий равишда кўтарилаётган шов-шувлар валюта етишмаслиги билан изоҳланмоқда. Марказий банк ушбу ҳолат вақтинча эканлигини таъкидламоқда.

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Айни кунларда "Золотая корона" сингари тезкор пул ўтказиш тизимлари орқали миллионлаб меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга пул юбормоқдалар. Аммо самарқандликлар ўз яқинлари юбораётган пул жўнатмаларини олишда муаммоларга дуч келишаётганини таъкидлашмоқда. Самарқанд қишлоқларининг бирида коллежда ўқитувчи бўлиб ишловчи Дилдора Анорбоеванинг айтишича, у  “Золотая корона” пул жўнатмасини олиш учун эрталабдан буён сарсон бўлмоқда.

“Самарқандда бормаган банким қолмади. “Умар банк”ка бордим. Кейин “Ипак йўли” банкига. Ҳеч қаердан менга юборилган пулни олиш имкони бўлмади. Қаерга бормай ё “Валюта тугади”, ё “Биз бугун пул бера олмаймиз” деган жавобни эшитяпман. Қанчалик сарсон бўлганимни айтмайсизми?! Банклар олдида юзага келган навбатларни айтмаса ҳам бўлаверади. Тахминан икки юз кишидан кейин навбатим келишини кўриб, ҳафсалам пир бўлди. Таваккал қилмай, уйга қайтяпман”, — деди суҳбатдош.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда, долларнинг бозор курси 15% га тушиб кетди

Ўзбекистон Марказий банки ушбу маълумотни инкор этди. Банк матбуот-хизмати ходими Sputnik мухбирига валютага оид операцияларга ҳеч қандай чекловлар киритилмаганини таъкидлади.

"Ҳеч қандай шов-шув кузатилгани йўқ. Агар битта банкда шундай муаммога юзага келган бўлса, бошқасига мурожаат қилишсин, у ерда навбат бўлмаслигига аминман”, — деб жавоб қайтарди МБ ходими.

Янгиликлар лентаси
0