Ўзбекистонда, долларнинг бозор курси 15% га тушиб кетди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йил олдидан АҚШ долларини бозор нархи 5200 сўмга тушиб кетди. Мутахассислар фикрига кўра бу вақтинчалик ҳодиса, январ ўрталарида курс яна 6000 сўмга кўтарилади.

 

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистонда АҚШ долларининг бозор курси 5200 сўмни ташкил қилди. Ваҳоланки, декабрь ойининг бошида унинг қиймати салкам 6000 сўм эди.

Central Asia Investments Group мутахассиси Ильхат Тушевнинг фикрига кўра, бунинг сабаби Янги йил байрами олдидан аҳолининг анъанавий истельмолчилик талаби ошишида. Байрамни яхши кутиб олиш учун кўпчилик заҳирадаги долларларидан фойдаланиши мумкин. Янги йилдан кейин, аҳоли яна камтарин ҳаёт тарзига қайтгач, бозор курси яна ўз жойига келади, деб ўйлайди мутхассис.  

Ундан ташқари нашримизга маълумки, Россияда ишлайдиган кўпгина ўзбеклар Янги йил олдидан уйларига қайтишга ҳаракат қилади. Улар ишлаб топган пулларини Ўзбекистонга долларда олиб келишади ва Ўзбекистон бозорда сўмга айлантириади.

Ушбу ҳолатлар валюта бозорида доллар ҳажми ошишига ва ва унинг нархи бироз тушишига сабаб бўлади.

Агар Россия валюта бозоринпинг иқтисодий инқирозгача бўлган даврларига назар ташласак, одатда, Янги йил олдидан доллар нархи бироз тушарди. Бунинг сабаби Россияда  фаолият кўрсатаётган чет эл фирмалари, одатда, йил охирида солиқларни тўлаш учун бирмунча маблағни чет эл валютасидан рублга алмаштиришар, натижада бозорда катта миқдорда валюта пайдо бўлар ва унинг нархи бироз тушар эди. Бу кўпчиллик иқтисодчиларга маълум факт.

Ажаб эмаски, Ўзбекистонда ҳам, юқоридаги фактор доллар нархи пасайишига ўз ҳиссасини қўшган бўлса.

 

Янгиликлар лентаси
0