Мирзиёев: Сергелидаги метро лойиҳаси Ўзбекистонда ягона

© Sputnik / / СтрингерЭскиз станции на новой линии метро в Ташкенте
Эскиз станции на новой линии метро в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Метрополитеннинг Сергели йўналиши аввалгиларидан фарқли тарзда ер устидан ўтади

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш доирасида Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишларини бориб кўрди. Бу ҳақда "Қалампир" сайти хабар қилмоқда.

Метро поезди - Sputnik Ўзбекистон
Сергелида ер усти метроси қурилиши бошланди

Давлат раҳбари қурилиш ишлари билан танишар экан, бу лойиҳа Ўзбекистон тарихида ягоналигини алоҳида таъкидлади. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида бекатлар устининг ёпиқ бўлиши, поездлар қатновида узилишлар бўлмаслиги кераклигини қайд этиб ўтди.

Маълумот учун, метрополитеннинг Сергели йўналиши аввалгиларидан фарқли тарзда ер устидан ўтади. Қурилиш ишлари 2017-2020 йилларга мўлжалланган мазкур йўналишнинг узунлиги 7,1 километрни ташкил этади. У тўлиқ ишга тушиши билан бир йилда 14 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш мўлжалланган.

Ўзбекистон раҳбари бугун шунингдек,пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган жойда қурилаётган йўл ўтказгич билан ҳам танишди.

Янгиликлар лентаси
0